31 Июл 2021 йил
352
VAZ-2107 harakat xavfsizligini ta'minlay olmasligi piyodani jarohatladi.
Жорий йил 20 июль куни соат 21:00 ларда, Бурилма-Учқўрғон йўлининг 5 км.да, Яшик МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ишонч қоғози орқали ВАЗ-2107 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёлни уриб юборган. Натижада, пиёда бош мия чайқалиши, пешона суягининг синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати