3 Март 2023 йил 516

«Узтрансгаз» АЖ Фарғона магистраль бошқармаси Наманган бўлими назоратчиси 700 АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга тушди.

Наманган шаҳар, Давлатобод туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда Давлатобод тумани, «Юксалиш» МФЙ ҳудудида умумий майдони 50 сотихдан иборат бўлган экин ер майдони мавжудлигини, ушбу ер майдонининг 30 сотиҳ қисмида «иссиқхона» ташкил этиб, фойдаланиб келаётганлигини, 2023 йилнинг февраль ойи бошларида ер майдонининг қолган 20 сотиҳ қисмида хам иссиқхона ташкил этиш мақсадида қурилиш ишларини бошламоқчи бўлган вақтида «иссиқхона»сига ўзини “Узтрансгаз” АЖ Фарғона магистраль бошқармаси Наманган бўлими назоратчиси деб таништирган шахс келиб, мазкур ҳудуд ер остидан катта босимли газ линияси ўтганлигини, қурилиш ишларини олиб бориш учун ўзи фаолият юритиб келаётган идоранинг рухсатномасини олиш кераклигини айтиб, эвазига 700 АҚШ доллари миқдорида пул сўраётганини маълум қилган.

Аризага асосан, ИИБ ТҚХ ЖҚБ КваИЖҚКБ ва ДХХ Наманган вилояти Бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризада номи келтирилган фуқаро мурожаатчидан 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech