16 Май 2022 йил 642

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида ўтказилаётган сайёр қабуллар Чуст туманида давом этди.

Бугун Чуст тумани ҳудудида жойлашган “Бибиона” зиёратгоҳи ҳовлисида Чуст, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп, Мингбулоқ туманлари аҳолиси учун қабуллар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Мирзарахимов, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.Жалолов, Наманган вилояти Ички бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этди. Қабулга ташриф буюрувчиларнинг Ички ишлар органлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари рўйхатдан ўтказилди ва тегишли тартибда йўналтирилди. Фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни жойида ёки белгиланган муддатда ҳал қилиш бўйича ижроси масъулларга юклатилди.

Шунингдек сайёр қабул давомида биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган ёшларга Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан фуқаролик ID карталари топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech