18 Сентябр 2021 йил
511
Ўзаро жанжал пичоқни қинидан чиқарди.
2021 йил 15 сентябрь куни соат 00:30 ларда, Чуст туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро шаръий никоҳида бўлган, Чуст туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл билан унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашиб турган вақтида, аёл билан бирга яшовчи, 2002 йилда туғилган ўғлини жаҳли чиқиб, ошхонада бўлган ош пичоқни олиб чиқиб, 1991 йилда туғилган фуқаронинг қорин қисми ўнг томонига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати