Уйнинг ошхонасидан “Марихуанна” топилди
2022 йил 5 январь куни ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” ойлиги тадбири давомида, Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ошхонасидаги шиша идишлар солинган қоплар орқасида қора целлофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 12,43 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 10 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати