5 Май 2023 йил
422
Ҳуқуқбузарнинг ёнидан «гашиш» топилди.
2023 йил 25 апрель куни соат 21:00ларда, Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан тумандаги "Халқлар дўстлиги" МФЙ 40-уй олдида ҳуқуқбузарлик содир этган Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган йигитнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида ёнидаги сигарета қутисида қорамтир рангли, ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,23 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати