Уч нафар шахс 5 миллион сўмлик мош ўғирлади
2021 йил 13 ноябрь куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйига девор ошиб кириб, яшаш ҳовлисида бўлган умумий нархи 5.000.000 сўмлик 11 қопдаги мош маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати