26 Май 2025 йил 588

Шубҳали шахснинг автомашинасидан гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 8 май куни, Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан, Давлатобод тумани, “Порлоқ” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, фуқаро М.Онинг “Янги тонг” маҳалласи ҳудудида турган “Нексия-3” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, салон қисмининг олд ўриндиғи ва олд қутисида оғирлиги 0,39 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан сонли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech