3 Январ 2022 йил 445

“Тунги гуруҳ”га бириктирилган ходимлар ўғрини қўлга олди

2021 йил 27 декабрь куни соат 21:05 ларда, “Тунги гуруҳ”да хизматда бўлган Тўрақўрғон туман ҲПБ бошлиғи ва профилактика инспекторлари томонидан, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1988 йилда туғилган фуқаро, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган ошхона эшигини бузиб кириб, ошхонада бўлган умумий нархи 590.000 сўмлик 2 дона қозон, 8 дона лаган ва 26 дона сихларни ўғирлаб чиқиб кетаётганида  ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 декабрь куни Ўз.Р Жкнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech