13 Ноябр 2021 йил
357
Тошкентдан ушланган қидирувдаги шахс ҳибсхонага жойлаштирилди.
Шу йил 9 ноябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми ва 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Учқўрғон туманида яшаган, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми билан судланган, 1993 йилда туғилган фуқаро Учқўрғон туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани ҳудудидан ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати