12 Август 2023 йил 495

Тўрақўрғон туманида “Орият” тадбири ўтказилди

2023 йил 31 июль куни Тўрақўрғон туман ИИБ ҳамда туман Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Орият” тадбири давомида шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл танишининг хонадонида 500.000 сўм пул эвазига 1984 йилда туғилган эркак ҳамда 1990 йилда туғилган аёлнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган ҳамда ашёвий далил олинган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech