12 Январ 2022 йил 571

Тўққизинчи синф ўқувчиси масжидда ўғирлик қилди

2022 йил 9 январь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 06:40 ларда, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган жомъе масжидига намоз ўқишга келиб, масжид кириш эшигидаги илгичга эгнидаги курткасини илиб кириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, курткасининг чўнтагида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “ОРРА-А54” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси,
2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech