15 Апрел 2022 йил 529

Тўқнашувда “Ласетти” ҳайдовчиси жароҳат олди.

2022 йил 4 апрель куни соат 18:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Шишаки МФЙ ҳудудида 1994 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Наманган туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, ўн оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 14 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech