Автомашиналар тўқнашуви пиёданинг ўлимига сабаб бўлди
2021 йил 17 сентябрь куни соат 10:30 ларда, 4R-112, Фарғона халқа йўлининг 52 км.да, Чустнон-Дўстларобод МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Espero русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чуст туманида яшаган, 1965 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Тошкент вилоятида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқарони бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Нексия русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, кўкрак қафасини ёпиқ шикасти ташхиси билан, Espero русумли автомашина ҳайдовчиси чап сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил
17 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати