3 Июл 2021 йил
369
Томорқадан ҳиди чиққан “Наша”
2021 йил 29 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан, Чуст туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган 0,6 сотихли томорқасини холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасидаги экинлари орасида 2 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу 2 туп наша ўсимлиги таркибида гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол сақловчи, Каннабис (наша) ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати