27 Август 2025 йил 371

Томорқасида каннабис ўсимлиги парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 13 август куни «Қорадори-2025» тадбири давомида туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Тўрақўрғон тумани “Катта Қўрғонча” маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган О.Анинг маҳалла ҳудудидаги томорқасида 2 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech