6 Май 2021 йил 388

Тилла зиракларни ўғирлаган аёл ушланди.

Жорий йил 29 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи, тилла буюмлар олди-сотдиси билан шуғулланувчи,  1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Юқори Ғирвон маҳалласи ҳудудида жойлашган “Тилла буюм” бозори растасида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Эсмералда” номли тилла балдоғини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТБ терговчиси томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1957 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech