19 Феврал 2022 йил 296

Тилла тақинчоқларни ўмарган шахс ушланди

2022 йил 15 февраль куни, Уйчи туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги шкафда бўлган умумий нархи 16.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу куни яшаш уйига мехмонга келган таниши, Уйчи туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 18 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят ишиқўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech