22 Март 2021 йил 403

Тилла тақинчоқ ва пулларни ўмарган шахс қўлга олинди.

Жорий йил 15 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс хонадонида бўлган темир сейф ичидаги 200 АҚШ доллари, 2.058.000 сўм пуллари ва умумий нархи 1.300.000 сўмлик 2 дона тилла узук ҳамда бир жуфт тилла балдоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари  томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни бирга яшовчи 1990 йилда туғилган ўғли содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech