20 Октябр 2021 йил
388
Тезкор вакиллар ва профилактика иснпекторлари ҳамкорликда қидирувдаги шахсни қўлга олишди
2021 йил 13 октябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Тўрақўрғон туманида яшаган, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан судланган, 1965 йилда туғилган фуқарони Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар “Чорсу деҳқон бозори” ҳудудидан ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати