28 Июл 2025 йил 858

Тезкор профилактик тадбирлар давомида фуқаронинг яшаш уйидан гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 16 июль куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбири давомида, Учқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан, Учқўрғон тумани, “Қўғай” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, фуқаро Э.Анинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйида гугурт қутисининг ичида соф оғирлиги 1,91 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech