7 Август 2025 йил
128
Терговдан яширинган фуқаро ҳибсхонага жойлаштирилди
Жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» ҳамда «Қидирув» тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Чортоқ тумани "Ўрикзор" маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган К.М. Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан Чортоқ тумани "Чорбоғ" маҳалласи ҳудудида ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати