18 Май 2021 йил
390
Тергов идораларидан яширинган шахс қўлга олинди.
Жорий йил 15 май куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1992 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспекторлари томонидан Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасидан ушланиб, Наманган вилояти ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати