6 Декабр 2022 йил 455

Темир йўл бекати оралиғида пиротехника воситалари муомаласи билан шуғулланаётган шахс ушланди.

Наманган вилояти Транспортда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласини олдини олиш мақсадида жойларда рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирлар натижасида Наманган-Чортоқ бекатлари оралиғининг 95-километрида 2006 йилда туғилган, вояга етмаган А. Н.тўхтатилиб қўлидаги полиетилен пакети текширилганида, ёнидан 47 қутидаги "Новий век" номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

ТХТБ ходимлари томонидан ушбу вояга етмаган шахс ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбат олиб борилиб, тегишли тартибда қонуний чора кўрилди.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech