26 Май 2025 йил 593

Телефон ўғрисига қонуний чора кўрилди

2025 йилнинг 15 май куни Учқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 3 май куни соат 14:00 ларда, Учқўрғон тумани, “Кўприкбоши” маҳалласида яшовчи, Ё.Снинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Ёшлар боғи” номли истирохат боғидан “Redmi 12” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган шахс, Учқўрғон тумани, “Шалдирама” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган, фуқаро А.Д эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech