15 Январ 2022 йил 580

Телефон ўғриси ушланди

2022 йил 11 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 20:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган спорт залидаги стол устида қаровсиз қолдирган, нархи 1.000.000 сўмлик “Redmi A8” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech