11 Октябр 2025 йил 58

Телефон ғилофига гиёҳвандлик моддаси яширган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 1 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Мингбулоқ тумани «Мулкобод» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида ўзига тегишли бўлган телефони ғилофида соф оғирлиги 2 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech