27 Апрел 2021 йил 364

Танишини пичоқлаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йил 23 апрель куни соат 17:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро “З.М.Бобур” номли маданият ва истироҳат боғида Наманган туманида яшовчи 2000 йилда туғилган таниши билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган.

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech