Стол устидаги сумка ўғирлаб кетилди
Жорий йил 16 декабрь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни 11:00 ларда номаълум шахс, ошхонада бўлган стол устига қаровсиз қолдирган, ичида нархи 400.000 сўмлик “Галакси J5” русумли қўл телефони бўлган сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.
вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 4-отряд бўлинма командири, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати