5 Май 2023 йил 518

Спортнинг волейбол тури бўйича "Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги"нинг Давлатобод туман босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармонига мувофиқ, уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича "Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги"нинг Давлатобод туман босқичи ўтказилди.

Қизғин ва кўтаринки руҳда кечган беллашувлар якунида Янги тонг маҳалласи ёшлари фахрли 1-ўринни эгаллаб кейинги босқичига йўлланма олган бўлса, 2-ўринни Мустақиллик маҳалласи ёшлари, 3-ўринни Халқлар Дўстлиги маҳалласи ёшлари эгалладилар.

Тадбир сўнгида Давлатобод туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман прокурори мусобақада фаол иштироклари учун барча ёшларга миннатдорчилик билдириб, ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech