3 Сентябр 2021 йил 703

"Сирли сўзлашув"ларни тарқатмаслик эвазига 200 АҚШ доллари

2021 йил 30 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган бола у билан танишиб, телеграм ижтимоий тармоқларида сир сақланиши лозим бўлган сўзлашувлар ва видеоёзувларни тарқатиб юборишини айтиб, уни қўрқитиб, ундан 150.000 сўм ва 200 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳрида жойлашган “Адиблар майдони” олдида бола аризачидан 200 АҚШ доллари олган вақтида, ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 сентябрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech