Шубхали шахснинг чўнтагидан “Гашиш” топилди.
Жорий йил 22 сентябрь куни соат 20:00 ларда, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҲПГ профилактика инспекторлари томонидан Наманган шаҳрида шубхали ҳатти-ҳаракатлар содир этган, 1972 йилда туғилган фуқарони ҳолислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, эгнидаги трикосининг ўнг чўнтагидан 2 дона гугурт қутига солинган, қора рангли целлофанга ўралган, ўткир хидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 10,09 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати