3 Январ 2022 йил
477
Россиядан келтирилган қидирувдаги шахс ҳибсга олинди
2021 йил 2 январь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1996 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ бўлим бошлиғи, катта тезкор вакили, ЖҚБ кичик тезкор вакили ва шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига келтирилиб, эҳтиёт чораси қамоқ бўлганлиги сабабли вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати