РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Effect.uz сайтида ёритилган ҳолат юзасидан жиноят иши ҳужжатлари ўрганилганда, Ш.Одилжонов, фуқаро И.Ю., вояга етмаган С.Қ.ни жиноий хатти-ҳаракатлар қилишга жалб қилиб, 2022 йил 2 май куни соат 01:30 ларда Наманган шаҳар, Халқлар дўстлиги МФЙда яшовчи фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган, “Samsung А20» русумли телефон аппаратини алдаб олишга эришиб, фуқаро уларга телефонни қайтаришларини бир неча маротаба айтганлигига қарамасдан, телефонни қайтариб бермасдан, уни бошқа бир фуқаро А.И.га 800.000 сўм эвазига сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ш.Одилжоновнинг ҳаракатлари вояга етмаган С.Қ.ни жиноий хатти-ҳаракатлар қилишга жалб этиш, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми ҳамда 168-моддасини 2-қисми «б» банди билан малакаланган.
Мазкур жиноят иш 26 сентябрь куни ЖИБ Чортоқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, Ш.Одилжонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасини 2-қисми «б» банди билан айбли деб топилиб, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширув ҳамда тиббий кўриклар Ш.Одилжоновнинг «ИИБ ходимлари қийноққа солганлиги» ҳақидаги важлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатган.
Оммавий ахборот воситаларидан ахборот тарқатишда холисликка қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати