5 Август 2023 йил 524

Рангли металл парчалари сақлаб келаётган шахс аниқланди

2023 йил 2 август куни Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан электрон жиноий-ҳуқуқий статистика дастурга киритилган маълумотга кўра Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида жами 34.728.000 сўмлик рангли металл парчалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 1851-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech