Қурилиши тугалланмаган уйга ўғри тушди.
2022 йил 5 май куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 апрель кунидан 4 май кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган ҳовлисидан умумий нархи 1.100 АҚШ доллар бўлган “ПАНАСОНИК” русумли мусиқий марказ ва “LG” русумли ДВД плеерини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳамда суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятини шу туманда яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати