15 Январ 2022 йил 558

Қўшнилар жанжали жиноят билан якунланди

2022 йил 8 январь куни соат 22:00 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро Н.Б. маст ҳолда, маҳалласида қўшниси, 1964 йилда туғилган фуқаро Ш.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 1968 йилда туғилган М.А.лар билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ёғоч бўлаги билан уларни бош соҳасига урган.

Натижада, Ш.Х. ва М.А.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech