12 Август 2023 йил 535

“Қорадори-2023” тадбири давомида томорқасида “Наша” ўсимлиги парваришлаб келаётган фуқаро аниқланди

2023 йил 4 август куни вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2023” тадбири давомида Янги Наманган туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида 4 туп оч-яшил рангли наша ўсимлигига ўхшаш ўсимликни парвариш қилаётганлиги аниқланган. Вилоят ИИБ ЭКМБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Наша” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech