7 Август 2021 йил 351

Қонуний жазодан қочиб юрган фуқаро қўлга олинди

2021 йил 6 август куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1972 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар А.Навоий кўчасидан ушланиб, Наманган туман прокуратурасига топширилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech