28 Ноябр 2020 йил 1078

Қидирувдаги шахслар ушланди.

Шу йил 25 ноябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб қидирувда бўлган, 1996 йилда Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланган фуқаро вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 4-отряд ходимлари томонидан Наманган шаҳар Чорсу МФЙ ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Шу йил 27 ноябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 2008 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган фуқарони Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакилининг берган маълумотига кўра, Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари ҳамда вилоят ИИБ ТҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар 5а-кичик туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланиб, шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Шу куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1994 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакилининг берган маълумотига асосан, вилоят ИИБ ТҚХБ, ЖҚБ тезкор вакили, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Бунёдкор МФЙ ҳудудидан ушланиб, шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech