19 Май 2021 йил
444
Қидирувдаги шахс ходимлар томонидан қўлга олинди.
Жорий йил 18 май куни ўтказилаётган “Қидирув” ва “Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 226-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Чортоқ туманида яшовчи, 2007 йилда Ўз.Р ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми билан судланган, 1981 йилда туғилган фуқаро Чортоқ туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори ва ИИБ ЙҲХБ МА инспекторлари томонидан туман марказидан ушланиб, ИИБ ҳузуридаги ТБга топширилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати