17 Апрел 2021 йил 380

Қидирувдаги шахс Тошкентдан ушланди ва ҳибсхонага жойлаштирилди.

Жорий йил 15 апрель куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси
3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшаган, 1988 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ТҚҲБ бошлиғи, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили, ИИВ Транспортда ХТББ Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech