28 Сентябр 2021 йил
358
Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга тушди.
Жорий йил 26 сентябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Чортоқ туманида яшаган, шу йил май ойида Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1979 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Чортоқ туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани марказидан ушланиб, туман ИИБ ТБга топширилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати