12 Апрел 2021 йил
377
Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди.
Жорий йил 10 апрель куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1985 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бўлим бошлиғининг маълумотига асосан, вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили ва шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳудудидан ушланган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати