16 Март 2021 йил
401
Қидирувдаги шахс тергов хибсхонасига жойланди.
Шу йил 10 март куни Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1980 йилда туғилган фуқаро Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари ва туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Янгиқўрғон тумани Водий маҳалласи ҳудудидан ушланиб, 6-сонли ТХга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати