15 Октябр 2021 йил 393

Қидирувдаги шахс Ошда ушланиб Минск конвенцияси асосида Янгиқўрғонга олиб келинди

2021 йил 12 октябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 223-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқарони Ўз.Р ИИВ ЖҚББ катта тезкор вакили томонидан шу йил 12 август куни Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида ушланиб, 2021 йил 12 октябрь куни Минск конвенциясига асосан Қирғизистон Республикаси Ош шаҳридан этап қилиниб, Янгиқўрғон туман ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech