24 Март 2021 йил 394

Қидирувдаги шахс ҳамкорликдаги тадбирда қўлга тушди.

Жорий йил 22 март куни Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 188-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янгиқўрғон туманида яшаган, мавсумий ишчи бўлган, 1987 йилда туғилган фуқарони вилоят ТЭҚКБ ТХ ТБ тезкор вакили, туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакил ҳамда МГ бошқармаси 2-патруллик отряди ходимлари томонидан Янгиқўрғон тумани Ғовазон МФЙ ҳудудидан ушланиб, Наманган вилояти ИИБ 6-сонли ТХга жойлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech