1 Феврал 2022 йил
490
Қидирувдаги шахс “Чорсу” деҳқон бозоридан ушланди
2022 йил 27 январь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 2011 йилда Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми билан судланган, 1994 йилда туғилган фуқарони Янги Наманган тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳридаги “Чорсу” деҳқон бозори ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати