5 Апрел 2021 йил
450
Қидирувдаги шахс Бухоро шаҳридан ушланди.
Жорий йил 4 апрель куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 164-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Норин туманида яшаган фуқаро Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ва Норин туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳамда ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Бухоро шаҳар ҳудудидан ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати