23 Март 2021 йил
380
Қидирувдаги шахс Андижонда қўлга тушди.
Жорий йил 21 март куни Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган туманида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳудудидан ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати